Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Баҳорни қувиб" фильми юксак мукофотга сазовор бўлди
14:39 / 2025-07-09

Хитойнинг Чунцин шаҳрида ташкил этилган ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивалида Aюб Шаҳобиддиновнинг "Баҳорни қувиб" фильми "Энг яхши актриса" номинациясида ғолиб бўлди.

Мазкур фильмда бош ролни таниқли актриса Раъно Шодиева ижро этган.

Шуни ҳам айтиш керакки, кинофестиваль доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг кино соҳасидаги ҳамкорлиги масалаларига бағишланган махсус форум ҳам ўтказилди.  

Форумда ШҲТга аъзо мамлакатлар кино соҳаси раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди. Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев ҳам тадбирда сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кинолойиҳалар, қўшма кинолойиҳалар ишлаб чиқариш  тажрибалари ва келгуси режалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Форумда кино соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликда янги ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бу ҳамкорликни тизимли равишда ташкил этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, форум иштирокчиларига Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида илк бор суратга олиниши режалаштирилаётган “Мени кутгил” номли янги халқаро кинолойиҳа ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг янги босқичга кўтарилаётганини тасдиқлайди.

Форум якунида Ўзбекистон томони қўшма кинолойиҳаларни яратишга тўлиқ тайёр эканини билдириб, келгусида ШҲТ маконида кенг қамровли ҳамкорликни амалга оширишини маълум қилди.

 

Н.Усмонова,

ЎзА