Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Баҳор"ликлар республика мусобақасида қатнашади
09:41 / 2024-10-24

Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 17-30 ёшдаги ёшлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича ўтказилаётган “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси кубоги" мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

—"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ташкил этилган мазкур мусобақанинг туман, шаҳар босқичларида  239 та маҳалла, унда истиқомат қилаётган 23 минг 900 нафардан ошиқ 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш иштирок этди,— дейди Сирдарё вилоят спорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари  Анвар Тўйчиев.

Вилоят босқичига йўлланма олган туман ва шаҳарларнинг жамоалари Гулистон   шаҳрида   ғолиблик учун баҳс олиб боришди.  

 Натижага кўра,  Сирдарё туманининг  Баҳор маҳалласи жамоаси биринчи ўринга муносиб кўрилиб,  пойтахтда ўтказиладиган “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси кубоги" мусобақасида қатнашиш учун йўлланма, иккинчи ўринни эгаллаган  Сайхунобод туманининг Нуробод маҳалласи, учинчи ўринни эгаллаган  Ховос туманининг Гулбаҳор маҳалласи жамоаларига  диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири