Баҳорги тижоратлаштириш форумида тармоқ корхоналарига татбиқ этиладиган илмий ишланмалар молиялаштирилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган Баҳорги тижоратлаштириш форумида 2022 йилда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари раҳбарларига сертификатлар топширилди.
Олимларга сертификатларни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова тақдим этди.
Тадбирда қарийб 22 миллиард сўм қийматидаги 25 та лойиҳа молиялаштирилди.
Мазкур лойиҳалар Баҳорги тижоратлаштириш форуми доирасида олимларнинг кўплаб ишланмалари орасидан саралаб олинган бўлиб, яқин келажакда тегишли тармоқларга татбиқ этилиши билан аҳамиятлидир.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА