Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳорги тижоратлаштириш форуми: 60 дан зиёд шартномалар имзоланди
13:14 / 2022-03-12

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 11-12 марта кунлари ўтказилаётган Баҳорги тижоратлаштириш форумида тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш тўғрисида шартномалар имзоланди.

Шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши; вилоят ҳокимликлари, ҳудудий бошқарув органлари, олий таълим муассасалари ёки илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида тузилди.

Уларда ҳудудларда мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий ишланмалар ва янги буюртмалар бўйича илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар режасининг ижросини таъминлаш кўзда тутилган.

Шартномалар асосида бажариладиган илмий тадқиқот ва тайёр ишланмаларни амалиётга жорий қилиш жараёнлари маҳаллий бюджет ёки нобюджет маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Форумда умумий қиймати 14 миллиард сўмлик 61 та шартнома имзоланди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА