Баҳор фасли табиат уйғониш даври ҳисобланади. Айни шу пайтда мевали дарахтлар гуллаб, келгуси ҳосилга пойдевор қўяди. Аммо баъзан баҳор ойларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, совуқ тушиши кузатилади.
Бу, айниқса, гуллаган дарахтлар учун катта хавф туғдиради. Чунки гул, ғунча ва янги пайдо бўлган ёш мевалар жуда нозик бўлиб, ҳатто кичик совуқ ҳам уларга жиддий зарар етказиши мумкин.
Баҳорда дарахтлар гуллаганидан кейин тушадиган совуқлар энг хавфли агрометеорологик омиллардан бири ҳисобланади. Чунки бу пайтда гул, ғунча ва ёш мевалар жуда нозик бўлади.
Ҳарорат бироз пасайса ҳам, гуллаш давридаги совуқ ҳосилнинг 50-90 фоизгача йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Гул таркибидаги ҳужайралар сувга бой бўлади. Совуқ тушганда ҳужайра ичида муз кристаллари ҳосил бўлади. Бу эса гулнинг қорайиб тўкилиб кетишига олиб келади. Натижада чангланиш жараёни тўхтайди ва мева тугилиши содир бўлмайди.
Дарахтларни тутатиш (дим тутун бериш) орқали ҳимоя қилиш мумкин. Шунингдек, томчилатиб суғориш орқали микроқават муз ҳосил қилиш, шамоллаткич вентиляторлардан фойдаланиш, агроволокно ёки махсус ёпқичлар билан ёпиш, боғ атрофида шамол тўсиқлари ташкил этиш яхши самара беради.
Баҳорги совуқлар — табиатнинг синови. Лекин боғбонлар олдиндан тайёргарлик кўрса, ҳосил йўқотишларини сезиларли даражада камайтириш мумкин.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА