Ўзбекистон ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳамкорлик муносабатлари бугунги кунда ҳам жадал ривожланиб бормоқда.
Жумладан, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган санъат фестиваллари, ижодий лойиҳалар, халқаро кўргазмаларда хитойлик санъат усталари доимий иштирок этиб келмоқда.

Бугунги кунда ҳам бу икки мамлакат ўртасида юксак ишонч ва мустаҳкам дўстлик муносабатлари асосида ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тобора кўпроқ ривожланмоқда.
Маълумки, жорий йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ушбу юбилей муносабати билан Хитой Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида «Баҳорга йўл» деб номланган гала-концерт ташкил этилди.

Ушбу катта мусиқий дастур Шенси провинцияси маданият ва туризм департаменти, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ва Ўзбекистон давлат филармонияси, Шенси провинцияси опера ва балет театри, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли ва Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри каби ижодий жамоалар иштирок этди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/9b_2yEirHnU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Ушбу концерт дастури Наврўз байрами арафасида, яъни 18 март куни ҳам zoom орқали намойиш этилади.
Н.Усмонова,
ЎзА