Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳор оғушидаги Тошкент
11:24 / 2026-03-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Баҳор фасли пойтахт Тошкентга ўзгача файз бағишламоқда. Шаҳар кўчаларида гуллаган дарахтлар, яшил майсалар ва илиқ баҳор ҳавоси табиатнинг янгиланишини намоён этмоқда.

Эрта тонгданоқ шаҳар хиёбонларида ҳаёт жонланади. Дарахт шохларида қушлар сайрайди, майин шамол гуллар ифорини атрофга таратади. Йўлакларда одамлар ўз юмушлари билан шошилса, айримлар баҳор нафасидан баҳраманд бўлиб, сайр қилмоқда.

Пойтахт хиёбонларида ёшлар суҳбат қуриб, кексалар табиат қўйнида дам олмоқда. Болаларнинг қувноқ кулгуси, спорт билан шуғулланаётган ёшлар, велосипед ҳайдаётганлар ва китоб мутолаа қилаётганлар шаҳар муҳитига ўзига хос жон бахш этмоқда.

[gallery-27975]

Баҳор фаслида Тошкентнинг табиий манзараси янада жозибадор тус олади. Гуллаган дарахтлар, кенг хиёбонлар ва сокин табиат уйғунлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига кўтаринки кайфият бағишлайди.

Камола Юсупова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА