French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳор манзараларига бағишланган кўргазма
15:29 / 2023-03-24

Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида баҳор манзараларига бағишланган санъат асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда таниқли рассомларнинг 200 дан ортиқ баҳор манзаралари ва Наврўзга бағишланган асарлари намойиш этилди. Ҳар бир асарда ижодкорнинг она юртига, табиатга бўлган меҳр-муҳаббати тасвирланган.  

[gallery-11027]

Кўргазмада Анвар Мирсагатов, Хуршид Зияханов, Мария Ли-Сафи, Татяна Фадеева, Жамол Усмонов, Акмал Икромжонов каби таниқли рангтасвирчи рассомлар, график рассомлар Анвар Мамаджанов, Татяна Ли, Аслиддин Каланов, кулоллар Фания Деденёва ва ҳайкалтарош Людвига Нестеровичлар ўзларининг янги асарлари билан иштирок этди.  

Кўргазма 10 апрелга қадар давом этади.  

 

Гулноза Бобоева,  

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА