Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба қизлар ўртасида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуди ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлларни эъзозлаш” ойлиги доирасида “Баҳор гуллари – иқтидор юлдузлари” кўрик-танлови ташкил этилди.
Вилоятдаги 5 та олий таълим муассасасининг иқтидорли талаба қизлари 4 та шарт асосида ўз билим, салоҳият ва маҳоратларини намоён этди. Танлов жараёнида иштирокчилар интеллектуал саводхонлик, пазандалик маҳорати, ижодий истеъдод ҳамда маънавий етуклик йўналишларида беллашди.


Якунда “Энг зукко талаба” номинациясида Навоий Шарқ университети талабаси Хулкарой Эгамназарова, “Энг пазанда талаба” номинациясида “Profi University” талабаси Маржона Маҳаматова, “Энг истеъдодли талаба” номинациясида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабаси Шаббона Насриддинова, “Энг маънавиятли талаба” номинациясида эса Навоий давлат университети талабаси Наргиза Якубова ғолибликни қўлга киритди.


Навоий инновациялар университети талабаси Жасмина Исматова 1-ўринни эгаллаб, “Энг иқтидорли талаба” деб топилди. Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
А. Бўриев, ЎзА