Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳор фестивалида миллий қадриятлар намойиш этилди
07:58 / 2023-03-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманидаги 68-умумтаълим мактабида баҳор фестивали ўтказилди.  

Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ҳ. Исоқов, мактаб жамоаси ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбир ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик руҳида тарбиялаш мақсадига қаратилган.

[gallery-undefined]

Тадбир давомида кўнгилочар дастурлар, миллий халқ ўйинлари, ош мусобақалари ташкил этилди.  

Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчиларни касбга йўналтириш масаласида семинар ўтказилди.

9-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туман прокурори бошчилигида меморандум тузилиб, «Ал-Маржон» хусусий корхонаси раҳбари Ҳ. Шарифжонов ва 68-мактаб директори С. Бурхонова ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 15 нафар ўқувчи келгусида ушбу - ширинликлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлаш истагани билдирди.

Мактабда робототехника, ВEБ дастурлаш, сартарошлик, ҳамширалик, пазандачилик, тикувчилик, каштачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, темирчилик каби касб-ҳунарга йўналтирилган тўгараклар фаолият юритмоқда.

ЎзА фотомухбири

Ҳотам Мамадалиев олган суратлар