ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизга баҳор нафаси кириб келди. Фасллар келинчаги дея эътироф этиладиган бу гўзал фаслнинг илиқ тафти дилларга қувонч бағишлаб, барчани бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорламоқда. Бугун мамлакатимизнинг қай гўшасига борманг, баҳорий кайфият, шоду хуррамлик ҳукм сураётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
[gallery-28064]
Табиат уйғонишига ҳамоҳанг тарзда юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида ободонлаштириш ишлари, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган сайл ва байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар халқимизнинг азалий қадриятларини асраш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Термиз давлат педагогика институтида ҳам ана шундай тадбирлардан бири — “Сумалак сайли” ташкил этилди. Баҳор тароватига уйғун тарзда ўтган тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ва талабалар иштирок этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА