Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳолаш комиссияси энг яхши ва қониқарсиз ташкилотлар рўйхатини эълон қилинди(+видео)
10:44 / 2023-04-07

Жорий йилнинг 29 март куни Баҳолаш комиссиясининг давлат органлари ва ташкилотлари бўйича баҳоланган очиқлик индекси натижалари эълон қилинди. Очиқлик индексини баҳолашда умумий 86 та вазирлик, идора ва муассасалар қамраб олинган бўлиб, улардан 21 таси вазирлик, 14 таси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 32 таси давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда 19 таси қўмита ва агентликларни ташкил этган.

Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида баҳоланган. Хусусан, самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар - “яшил” рангда, 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар - “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткични қайд этганлар - “қизил” тоифаларга ажратилган.  

2022 йилда Очиқлик индексининг якуний натижалари шунингдек, жамоатчилик учун index.anticorruption.uz платформаси орқали эълон қилинди.  

Мазкур платформа орқали давлат ташкилотларининг нечоғлик очиқлик ва шаффофлик мезони талаблари асосида, шу билан биргаликда,  пассив ва ўта қониқарсиз натижалар билан баҳоланганликларини кўриш мумкин.  

Шундай қилиб, энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари:

Статистика агентлиги (89 балл);

Божхона қўмитаси (88 балл);

Тошкент вилоят ҳокимли (83 балл);

Хоразм вилоят ҳокимлиги (79 балл);

“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (79 балл) томонидан қайд этилган.

Баҳолаш натижаларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесимидаги таҳлилига кўра, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоят ҳокимликлари 55 баллдан паст кўрсаткични қайд этиб, “қизил” тоифада баҳоланган.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/o1RI14u04HA" title="Баҳолаш комиссияси энг яхши ва қониқарсиз ташкилотлар рўйхатини эълон қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Яна “Қизил” тоифада баҳоланган республика даражасидаги идоралардан энг паст кўрсаткични Кинематография агентлиги (40 балл), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (47 балл), Ёшлар ишлари агентлиги (52 балл), Ташқи ишлар ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари (54 балл) қайд этишган.

Матбуот хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ энг юқори баллни қайд этган.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ижобий баҳоланган ташкилотларнинг масъул ходимлари агентлик томонидан рағбатлантирилади.

М. Эшмирзаева, Ё.Мелибаев