English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Тошматов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди
19:09 / 2026-02-06

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида делегатлар томонидан Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник Баҳодир Тошматов федерация раиси этиб сайланди.

Йиғилишда иштирок этган спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, дахлдор ташкилот ва идора  раҳбарлари, мураббийлар, спортчилар Қўл жанги федерацияси фаолиятини такомиллаштириш, ушбу спорт турини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида янада ривожлантириш борасида таклифларни илгари сурди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан қилинаётган ишлар таҳлил этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА