Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги қолдирилди
14:04 / 2025-07-24

Жорий йилнинг 27 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Унда ҳаваскор боксда икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов италиялик Жанмарко Кардильо билан рақобатлашиши керак эди. Бироқ, мазкур тўқнашув Жанмарконинг соғлиғидаги муаммолар сабаб  қолдирилди.  

Маълумот ўрнида: Баҳодир Жалолов профессионал боксда жами 15 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги беллашувида украиналик Игорь Шевадзуцкийни очколар ҳисобига мағлубиятга учратган эди. Жанмарко эса бугунга қадар профессионал рингда 12 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА