Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Жалолов WBC талқини бўйича йилнинг энг яхшиси бўлишга номзод
15:52 / 2024-01-11

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалоловни “Истиқболли боксчи” номинацияси бўйича номзодлар қаторига киритди.

Бу ҳақда WBC'нинг расмий саҳифасида хабар берилди. Мазкур номинация йил давомида ўз истеъдодини намойиш этган, жаҳон профессионал боксида катта ўсишга эришганларга тақдим этилади.  

Баҳодир Жалоловдан ташқари ушбу совринга даъвогарлар қаторида ирландиялик Каллум Валш, мексикалик Хосе Салас, америкалик Ричард Торрес ва Флойд Шофиелд ҳамда Гватемала вакили Лестер Мартинезнинг номлари келтирилган.  

Ғолиб спортчи номи овоз бериш йўли билан аниқланади. Ҳозирда WBC'нинг инстаграм саҳифасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.  

Т.Рўзиев, ЎзА