Баҳодир Жалолов навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказилган “IBA.Pro (https://iba.pro/) 10” турнирида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди.
Мамлакатимизнинг енгилмас чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов мусобақа доирасида супер оғир вазн тоифасида Россия вакили Виталий Кудуковга қарши жанг олиб борди. 8 раунд этиб белгиланган ушбу баҳсда боксчимиз ҳакамлар қарорига кўра, 77-73, 77-74, 78-72 очко билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги ўн олтинчи ғалабасига эришди. Виталий Кудуков учун бу галги беллашув ўн биринчи жанг бўлиб, ундаги мағлубиятлар сони 4 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА