French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик пойдевори
12:23 / 2025-11-17

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Элликқалъа туман бўлими 61-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.

Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан ташкил этилган мазкур  тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими раҳбари А. Матниязова, 61-сонли умумтаълим мактаби директори М. Тажимуратов ва бошқалар сўзга чиқишиб,  ҳар йили 16 ноябрда “Халқаро бағрикенглик куни” кенг нишонланаши ва мазкур сананинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти борасида сўз юритишди.

Мамлакатимиз  аҳолиси миллий таркибига кўра, кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Ҳозир Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари яшайди.  Юртимизда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу масалага мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, катта эътибор бериб келинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган ранг-баранг саҳна кўринишлари, турли маърифий кўргазмалар ҳамда миллий таомлар намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ бағишлади.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар республика Маънавият ва маърифат марказининг Элликқалъа туман бўлими томонидан диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА