Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги Бағрикенг маҳалласида янги мактаб фойдаланишга топширилди.
Барча замонавий шароитларга эга 330 ўринли 45-умумтаълим мактабини қуриб, жиҳозлаш учун қарийб ўн миллиард сўм маблағ сарфланди.


Мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов кейинги йилларда давлатимиз чуқур билим ва салоҳиятга эга соғлом ёш авлодни камолга етказишга алоҳида эътибор қаратаётганини қайд этди. Бунинг учун ҳудудларда замонавий мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини тубдан реконструкция қилиш юзасидан амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди.


Маҳалла қиёфасини ўзгартирган кўп қаватли таълим муассасасини хусусий масъулияти чекланган жамияти қурувчилари тез, сифатли бунёд этди. Мактабда фан хоналари, спорт зал ва спорт майдончалари барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланди.


Тадбир қатнашчилари мактабда яратилган шароитлар билан танишди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири