Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Baghdad International Fair”: Ўзбекистон экспорт салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этмоқда
13:36 / 2026-02-04

Айни кунларда Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида “Baghdad International Fair” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат саноати, тўқимачилик ва тайёр кийим-кечак, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, мебель саноати ҳамда техника ва электр жиҳозлари билан шуғулланадиган ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси  ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур нуфузли тадбирда 762 квадрат метр майдонда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти кенг намойиш этилмоқда. Миллий экспозицияда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини халқаро харидорлар ва потенциал ҳамкорларга тақдим қиляпти.

– Мазкур имконият Савдо-саноат палатаси ва “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташаббуси билан яратилди. Эътиборлиси, Ироқдаги кўргазмада Ўзбекистонга Ироқ ҳукумати томонидан фахрий иштирокчи мақоми берилгани муҳим аҳамиятга эга. Ироқ савдо вазири, иштирокчи давлатларнинг элчилари ва кўргазманинг нуфузли меҳмонлари ташриф буюрган 1-павильон – “Made in Uzbekistan” миллий экспозицияси барчанинг  диққат марказида бўлди. Меҳмонлар Ўзбекистон павильонининг барча нуқталарида бўлиб, мамлакатимиз салоҳиятини юқори баҳолади. Айниқса, қурилиш материаллари стенди ва ПВХ труба, фитинглар, гулқоғоз, алюмин маҳсулотлари катта қизиқиш уйғотди, – деди уюшма ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов.

Эслатиб ўтамиз, “Baghdad International Fair” халқаро кўргазмаси 7 февраль куни ўз ишини якунлайди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА