Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Багам ороллари яқинида 16 нафар мигрант денгизга ғарқ бўлди
10:35 / 2022-07-25

Багам ороллари яқинида Гаитидан сузиб келаётган қайиқ ҳалокатга учраган, натижада 16 нафар мигрант ҳалок бўлган.

Рейтер агентлигининг маҳаллий ҳукуматга таяниб ёзишича, мигрантлар  қайиққа ўтириб Гаитидан АҚШга қараб сузган. Якшанба куни эрталаб қайиқ Нью Провиденс оролига 11 километр қолганда ағдарилиб кетган. 

Миграция масалалари бўйича вазир Кит Беллнинг таъкидлашича, ҳалокат туфайли 16 киши қурбон бўлган,  21 киши қутқариб қолинган. Йўлга чиқишдан олдин қайиқда жами қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум бўлиб турибди, дейилади хабарда.