Бадиият ва тарихийлик уйғунлиги
Зебунисо Мустафокуловна АМИРКУЛОВА доцент Филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Термиз, Ўзбекистон
Аннотация
Мақола ўзбек ёзувчиси Шойим Бўтаевнинг тарихий мавзуда ёзилган "Ҳисомиддин ал-Ёғий" ҳикоясига бағишланган. Ушбу ҳикояда турли тарихий воқеалар фонида Ҳисомиддин ал-Ёғий каби буюк шайх образининг ажойиб хусусиятларига урғу берилади. Шунингдек, унда ўша даврнинг одил, буюк шоҳи Aловуддин Тармашириннинг феъл-атвори ҳам очиб берилган.
Таянч сўзлар: тарихий воқеа, шайх Ҳисомиддин ал-Ёғий, масжид, шоҳ Aлоуддин Тармаширин, сайёҳ Ибн Батутта, мусулмон.