Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларидан тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари бўйича 197 нафар, мусиқа йўналишлари бўйича 36 нафар, санъатшунослик бўйича 9 нафар ҳамда умумтаълим фанларидан 127 нафар, жами 369 нафар педагог-ходимлар аттестациядан ўтказилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида “Бадиий таълим ва педагогика” илмий журнали ташкил қилинди.
Бундан ташқари “Санъат” журнали томонидан “Мақолалар суҳбатлар, тақризлар, “Живопис. Графика”, “Қоғоз ва Бадиий ифода”, китоб-альбомлари ҳамда 38 та илмий мақолалар чоп этилди.
Ўтган 2024 йилда 2 нафар ижодкор “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” , 3 нафари “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов Япония императорининг "Чиқаётган қуёш" ордени, "Олтин нурли бўйин тасмаси" ордени билан тақдирланди.
Мазкур маълумотлар АОКАда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА