Бадиий гимнастикачимиз Жаҳон кубоги босқичида кумуш медалли бўлди
Грецияда бадиий гимнастика бўйича поёнига етган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Дунёнинг энг кучли гимнастикачилари қатнашган баҳсда ҳамюртимизнинг булавада бажарган машқи ҳакамлар томонидан 31.700 балл билан баҳоланди. Терма жамоамиз аъзосидан 100 очко ортиқ жамғарган германиялик Маргарита Колосов (31.800) ушбу дастурда олтин медални қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик Эльжана Таниева 31.550 балл билан 3-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА