Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастикачиларимизнинг навбатдаги муваффақияти
10:25 / 2020-10-30

Бадиий гимнастика бўйича ўтказилган иккинчи халқаро онлайн турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб 7 та медаль жамғарди.


Бадиий гимнастика бўйича ўтказилган иккинчи халқаро онлайн турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб 7 та медаль жамғарди. 

Унда гимнастикачиларимиздан ташқари Россия, Испания, Эстония, Латвия, Сербия, Македония, Словения ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Мазкур мусобақада терма жамоамизнинг асосий вакиллари – Екатерина Фетисова, Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева, Камола Эрназарова ўз чиқишларини Москвадаги Ирина Винер-Усмонова номидаги гимнастика саройида намойиш этди. Терма жамоамизнинг қолган аъзолари Тошкент вилоятидаги ОКМК спорт мажмуасидан баҳсларга киришди.

Тажрибали мураббия Екатерина Пирожкова қўл остида шуғулланаётган гимнастикачиларимиз гуруҳ баҳсларининг кўпкураш йўналишида кумуш, 5 та тўп билан чиқишда олтин, 3 та ҳалқа ва 2 та булавада машқ бажаришда бронза медалига сазовор бўлди.

Яккаликлар ўртасида Сабина Тошкенбоева булава билан кўргазмали чиқишда бронза медалини қўлга киритган бўлса, мазкур йўналишнинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида Ясмина Раҳимова кумуш, тўп билан чиқишда эса бронза медалини ўзиники қилди. Шунингдек, Раъно Муҳамедова бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз гуруҳ чиқишларида олтин медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа онлайн тарзда ўтган халқаро турнирда гимнастикачиларимиз иккитадан олтин ва кумуш ҳамда учта бронза медалига сазовор бўлди.