Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастикачиларимиз қитъада тенгсиз
20:06 / 2023-06-05

Филиппиннинг Манила шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида юртимиз спортчилари 18 та медални қўлга киритиб, умум жамоада 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Тахмина Икромова 5 йўналишда олтин медални қўлга киритган бўлса, Анастасия Сарансева, Лола Жўраева, Мишел Нестерова ўз йўналишларида, шунингдек ҳамюртларимиз жамоавий ҳамда кўп кураш йўналишидаги ёшлар ўртасидаги баҳсларда ҳам шоҳсупанинг энг юқорисини банд этди.  

Муросасиз беллашувларда ҳамюртларимиздан Эвелина Аталянс, Ёсмина Раҳимова, Наталя Усова каби спортчиларимиз совриндорлар қаторидан жой олди.  

Умумий ҳисобда 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза медални жамғарган Ўзбекистон бадиий гимнастикачилари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.  

Кутиб олиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги спорт мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, спортчиларнинг яқинлари иштирок этди.  

 

Т. Рўзиев, ЎзА