Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастика: Вазир кубоги ғолиблари аниқланди
12:28 / 2025-12-03

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги учун ўтказилган мусобақаларда маҳоратли спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ёш гимнастикачилар учун ҳақиқий спорт байрами кўринишида ўтган қизиқарли баҳслар якунига кўра, яккалик мусобақаларда тошкентлик Милана Шестакова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 2 ва 3-ўринлар қорақалпоғистонлик Севара Шарипова ҳамда самарқандлик Муслима Алиакбаровага насиб этди.

Кубокнинг жамоавий мусобақаларида Тошкент шаҳри жамоаси етакчиликни қўлга киритган бўлса, кейинги поғоналардан Бухоро ва Сирдарё вилояти вакиллари жой эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА