Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Бадиий гимнастика спорт мажмуасида вақтинчалик шифохона ташкил этилди
07:12 / 2020-08-04

Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш муассасаси 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиши таъминланган.


Ички ишлар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Бадиий гимнастика спорт мажмуасида ташкил этилган вақтинчалик шифохона беморларни қабул қилишни бошлади, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш муассасаси 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиши таъминланган.

Ўзида коронавирус аломатини сезган беморлар 103 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари ёки шахсий автомашиналарида келиб даволаниши мумкин.