Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастика: Қитъа чемпионатида қатнашадиганлар синовдан ўтказилди
14:32 / 2023-05-16

Навоийда бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати қитъа чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар учун назорат мусобақаси бўлди.

Мамлакатимизнинг 12 ҳудудидан 130 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борган чемпионатнинг яккалик дастури кўпкураш йўналишида Тахмина Икромова катта фарқ билан ғалаба қозониб, Ўзбекистоннинг энг яхши бадиий гимнастикачиси эканлигини исботлади.  

Чемпионат давомида терма жамоа мураббийлар штаби май ойи сўнгида Филиппинда ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг ҳолатини яна бир карра кўздан кечирди.  

Шахсий йўналишдаги кўплаб дастурларда истеъдодли гимнастикачи Ясмина Раҳимова олтин медалларни қўлга киритган бўлса, ҳалқа дастурида самарқандлик Вилана Савадян ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Шунингдек, пойтахтлик Мадина Рустамова, самарқандлик Нигина Азизова, Асал Аҳмедова каби спортчилар совриндорлар қаторидан жой олди.  

Жамоавий кўпкураш баҳсларида Самарқанд жамоаси 1-ўринни, Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти вакиллари кейинги ўринларни эгаллади.  

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Т.Рўзиев, ЎзА