French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий акедемия вакиллари Хитойда стажировка ўтамоқда
14:41 / 2025-11-05

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси ва унинг тизим ташкилотлари вакиллари ҳамда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг бир гуруҳ мутахассислари халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Ҳубей тасвирий санъат институтида малака оширмоқда.

Ушбу сафар Марказ ва Ҳубей тасвирий санъат институти ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилган бўлиб, делегация аъзолари институтда стажировка ўташ ҳамда институт таклифига биноан халқаро конференцияда иштирок этишлари режалаштирилган.

Стажировканинг илк кунида иштирокчилар Институт фаолияти билан яқиндан танишиб, Мода санъати факультетида бўлди. Улар факультет раҳбарияти билан келажакдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар.

Делегация аъзоларининг стажировкаси 9 ноябрга қадар давом этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА