Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий академия фаолияти таҳлил этилди
16:44 / 2023-03-28

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йилдаги фаолияти, устувор вазифалар ижроси, режадаги амалий ишларга оид анжуман ўтказилди.

Таъкидланишича, Бадиий академия томонидан 2022 йилда кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Жумладан, фестиваллар, кўргазмалар, кўрик-танловлар, санъат ҳафталиклари, илмий анжуманлар, конференциялар, учрашувлар ташкил қилинган.  

Шунингдек, миллий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида 40 нафар рассом, хаттот ва наққошларнинг 100 дан зиёд асарларидан иборат «Ўзбекистон замонавий миниатюраси» каталоги минг  нусхада чоп этилди.  

Академия ҳузурида Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил қилинди. Шу кунга қадар соҳа бўйича 400 дан зиёд педагог ва мутахассис малакаси оширилди.  

Илк бора Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) ташкил қилиниб, 10 нафар ёш стажёр танлов асосида қабул қилинди.  

Айни пайтда Ўзбекистон Бадиий академиясида 34 нафар ҳақиқий ва 5 нафар фахрий-хорижий аъзолар фаолият юритмоқда.  

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва тарихий хотирани тиклаш мақсадида ҳамкорликда Мустақиллик монументи яратилди.  

Россиялик ҳайкалтарош Виталий Казанский билан ҳамкорликда яратилган Жалолиддин Мангубердининг маҳобатли ҳайкали Урганч шаҳри марказига ўрнатилди. 29 августда Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Анжуманда жорий йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди.  

Таъкидланишича, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳузурида тасвирий ва амалий санъат асарлари савдосига ихтисослашган «Тошкент аукцион уйи» фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилда тасвирий ва амалий санъат асарлари каталогини чоп этиш каби вазифалар амалга оширилади. Ўзбекистон тасвирий санъати намояндаларининг юбилейлари ўтказилади. Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо давлатларнинг кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш мавзусида анжуман ташкил этилади.  

Н.Усмонова, ЎзА