Бадалов Сунатулло Мамадиевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ёпиқ ва ярим очиқ кесиш шароитида эгатсиз текис шудгорлайдиган плугнинг параметрларини асослаш” мавзусида
Бадалов Сунатулло Мамадиевичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги “Ёпиқ ва ярим очиқ кесиш шароитида эгатсиз текис шудгорлайдиган плугнинг параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.T.111.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2023 йил 2 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180100, Қарши ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 225-уй, 1- бино, 239-хона.
Тел.: (+99875) 221-09-23, факс: (+99875) 224-13-95.
е-mail: qmii@qmii.uz