Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатади
23:49 / 2022-02-18

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари «Меҳр дафтари»га киритилган фуқаролар учун ғамхўрлик кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилди.

БАА элчихонаси вакиллари билан учрашувда мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларга тегишли ёрдамлар кўрсатиш, оғир шароитдаги маҳаллаларда ичимлик суви билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам бериш, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар ва фуқаролар учун турли иш ўринлари яратиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг «Қизил ярим ой» жамияти ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Қиш мавсуми учун буюмларни тарқатиш кампанияси — 2022 йил Ўзбекистон» лойиҳаси доирасида Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида яшовчи камбағал, эҳтиёжманд оилалар учун жами миқдори 1 минг 800 дона иссиқ кўрпа ва 400 дона иситиш печлари бўлган ижтимоий ёрдамлар қабул қилиб олинди.

Ижтимоий ёрдамлар карвони меҳмонлар ҳамроҳлигида вилоятларга жўнаб кетди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА