Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААда “Яширинлар” ва “Сатрлар ораси” кўргазмалари бўлиб ўтмоқда
11:10 / 2022-09-15

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

 Абу-Даби  ва Дубай шаҳарларида рассом Фади Ал-Авайднинг “Сатрлар ораси” кўргазмалари бўлиб ўтмоқда, у 30 сентябргача давом этади.

Рассом Фади Ал-Авайд Амирликлар ахборот агентлиги (WAM) га берган эксклюзив баёнотида “Яширинлар” кўргазмаси шонли ўтмиш билан янгиланиш рухининг эсдалик совғаси ва трансляцияси эканлигини айтди. Кўргазмани ёш авлодга араб ва ислом цивилизациясининг диққатга сазовор жойларини маълум даражада кашф этиш имконини берувчи сабоқ дея эътироф этди. Тарихнинг ёрқин нуқтаси билан уйғунлашиш, бой меросга шўнғиш имкониятидан баҳраманд бўлиб, ундан қувват олиш учун улкан хазина деди.

Дубайда ўз фаолиятини бошлаган “Сатрлар ораси” кўргазмаси эса сўзлар ўртасидаги муносабат маъносини ўзида мужассам этган 19 дан ортиқ расм ва санъат асарларини ўз ичига олгани, жумбоқ бўлган сатрлар орасида чиройли маъно яширингани ҳамда ҳар ким ўзи истаган маънони илғай олишини таъкидлади. Кўргазмада акрил ва хитой сиёҳида чизилган расмлар, мўътабар битиклар ёзилган хитой кулолчилик буюмлари, шеър ва афоризмлар ўрин олганини қайд этди.

Унинг қўшимча қилишича, Абу-Дабида ўз фаолиятини бошлаган “Яширинлар” кўргазмаси 17 дан ортиқ пластик расмлар (сиёҳ ва акрил коллажлар) орқали араб тили ва ёзув ривожига ойдинлик киритади.

Эътиборлиси, рассом Фади Ал-Авайд 2007 йилда Ад-Диваний хаттотлик 

мукофоти ва 2018йилда Амирликларда “Ал Бурда” мукофоти совриндори бўлиб, кўплаб халқаро танлов ва кўргазмаларда иштирок этган. У араб қўлёзмалари ва қадимий ёзувларни қайта тиклаш бўйича тадқиқотларини

тақдим этган. 

 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА