English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААда кучли ёмғирлар авжида 
12:01 / 2025-12-22

Бирлашган Араб Амирликлари бўйлаб кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида ўлкадаги кўплаб шаҳарларни сув босди. Расмийлар аҳолини уйда қолишга ва сув босган ҳудудлардан чекинишга чақирмоқда, дея хабар бермоқда  “Kazinform” ахборот агентлиги. 

БАА Миллий метеорология маркази мамлакат бўйлаб яна шиддатли ёмғир ва шамол давом этишини маълум қилди.

Таъкидланишича, энг кучли ёғингарчилик Рас-ал-Хаймада 127 мм, Порт Сақирда эса 123 мм бўлган. Жабал Ар Раҳба ва Жабал Жайснинг тоғли ҳудудлари мос равишда 117,5 мм ва 166,6 мм бўлган. 

“Gulf news” хабарига кўра, Шаржа полицияси сув тошқини туфайли саноат ҳудудида икки кишининг электр токи уриши натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади. 

Қолаверса, мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири Дубай ҳам сув остида қолган. Расмийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан шаҳардаги истироҳат боғлари ва жамоат пляжларини ёпди.

Г.Сатторова, ЎзА