Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААда асал фестивали бўлиб ўтади
12:14 / 2022-12-27

Жорий йилнинг 27 -31 декабрь кунлари Хатта шаҳрида асал фестивали ўтказилади. “The National”нинг хабар қилишича, тадбир Дубай ҳукумати компанияларнинг қишки туризмни ривожлантириш ва қишлоқ жойларини оммалаштириш доирасида ўтказилмоқда.

Маълумки, бу ерда 50 дан ортиқ асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Фермерлар бир майдончада тўпланиши ва асал ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро билим алмашишлари мумкин.  Фестивалда шунингдек, оилавий бозор, болалар ўйнайдиган майдонча ва таътиб кўриш ҳудудлари ҳам ташкил этилади.  

Қайд этиш керакки, асаларичилик – Хатта шаҳридаги энг қадимий ва оммабоп фаолият турларидан биридир. БАА маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йилда асаларичилар уюшмасини тузган.    

Хориж ОАВ материаллари асосида Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА