Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААда 1 июндан бошлаб елим идишлардан фойдаланиш тақиқланади
16:22 / 2022-04-07

Абу-Даби атроф-муҳитни қўриқлаш агентлиги жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудида елим идишлардан фойдаланишни тақиқлайди. Бу ҳақда БАА ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Мазкур чора Бирлашган Араб Амирлиги ҳукуматининг 2020 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш мақсадида бошлаган комплекс сиёсатнинг бир қисми ҳисобланади. Агентликнинг маълум қилишича, елим идишларга тақиқ қўйилиши инсон соғлиғига етказилаётган зарарни янада пасайтириш ва чиқиндилар миқдорини камайтиришдан иборат.  

Таъкидланишича, июнь ойига келиб Абу-Даби ҳукумати амирлик аҳолисини янги тартиблардан хабардор қилиш учун кенг қамровли тарғибот ишларини бошлайди. Хабарда таъкидланишича, «Абу-Даби ҳукумати елим идишларни қабул қилиш учун пул тўловини амалга ошириш устида ўйлаб кўрмоқда». Шунингдек, «2024 йилга келиб амирлик аҳолиси бир марталик стакан, тақсимча ва озиқ-овқат контейнерини ишлатишдан бутунлай воз кеча олади».  

БМТ Бош Ассамблеяси 170 та мамлакатга 10 йил давомида елим буюмлардан тўлиқ воз кечиш талабини қўйган. Кўплаб мамлакатлар ушбу талабни аллақачон бажарган, дейилади хабарда.