БАА вакиллари билан муҳим масалалар кўриб чиқилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким Шавкат Умурзоқов ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Gulf Land Property Developers LLC" компанияси раиси ва бош директори Шаҳер Марван Мосли бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда юртимизда сўнгги йилларда халқ манфаати ва барқарор ривожланиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани эътироф этилди. Айниқса, Тошкентдаги замонавий қурилишлар, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маданий ҳордиқ ва туристлар учун яратилган имконият ҳамда шароитлар юқори суръатларда ўсаётгани таъкидланди.


Шунингдек, учрашувда инвестиция ташаббуслари амалга оширилиши, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, архитектура ва қурилиш соҳасига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Қулай ва барқарор шаҳар муҳитини яратиш соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда муҳим келишувларга эришилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА