БАА ва Исроил иқтисодий ҳамкорлик бўйича кенг қамровли келишув имзолади
Мазкур келишув асосида икки мамлакат ўртасида нефть савдоси ва инвестиция кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ҳужжат БАА ташқи савдо вазири ва Исроил иқтисодиёт вазири ўртасида имзоланди.
Битим икки томонлама савдо ҳажмини беш йил ичида камида 10 миллиард долларга етказиш имконини беради.
Бугунги кунда БАА ва Исроил ўртасида 65 дан ортиқ шартнома ва келишув тузилган. Мингдан зиёд Исроил компанияси амирликларда офис ёки ваколатхона очишни режалаштирмоқда.
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади.
ЎзА