Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА мактабларида сунъий интеллект иловалари тақиқланди
10:55 / 2026-02-17

Бирлашган Араб Амирликлари Таълим вазирлиги мамлакатдаги барча таълим муассасаларига генератив сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи янги мажбурий йўриқномани юборди.

Янги тартибга кўра, 7-синфдан кичик ёки 13 ёшга тўлмаган ўқувчиларга ChatGPT каби сунъий интеллект иловаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур чеклов академик ҳалолликни таъминлаш, ўқувчилар хавфсизлигини кучайтириш ҳамда таълим жараёнида тартиб-интизомни сақлаш мақсадида жорий этилди. Қоида 2026 йилга мўлжалланган “Синфларда сунъий интеллектдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиш” қўлланмасида батафсил баён этилган.

Ҳужжатда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг аниқ доираси ва чегараси белгилаб берилган. Вазирлик томонидан тасдиқланмаган ҳолатларда ушбу технологиялардан фойдаланиш амалдаги таълим қоидасига мувофиқ, жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ф. Яхшибоева, ЎзА