Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА компанияси Тошкент халқаро аэропортида янги терминал ва ангар қурмоқчи
22:17 / 2020-08-24

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бирлашган Араб Амирликларининг Jetex компанияси вакиллари билан видеоанжуман алоқа шаклида учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида FBO шаклида давлат-хусусий шериклиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Компания ўз маблағи ҳисобидан Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йўловчилар ва бизнес авиациясига хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштирмоқда.

Jetex компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Шунингдек, Яқин Шарқ, Туркия ва Покистонда HondaJet компаниясининг расмий дилери ҳисобланади.