Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА кибер ҳужумларни бартараф этди
19:20 / 2026-02-26

Бирлашган Араб Амирликлари Кибер хавфсизлик кенгаши мамлакатнинг рақамли инфратузилмаси ва стратегик тармоғига қаратилган тизимли ҳужум тўхтатилганини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, террор хусусиятига эга бу уриниш асосий хизматни издан чиқариш, барқарорликка путур етказиш мақсадини кўзлаган. Бу ҳақда ЎзА ҳамкори WAM ёзди.

Ҳужум тармоққа ноқонуний кириш, фириб дастурлар жойлаштириш ҳамда кенг кўламли фишинг кампания кўринишида амалга оширилган. Айрим ҳолларда сунъий интеллект ёрдамида мураккаб воситалар ишлаб чиқилган. Демак, экстремистик гуруҳларда замонавий технологияни қўллаш кўникмаси ривожланмоқда.

Айни пайт хавфсизлик тизими узлуксиз ишлаётгани, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан ҳамжиҳатликда таҳдидларга қарши муносиб жавоб берилаётгани таъкидланди. Стратегик шериклик доирасида илғор технология қўлланиб, ҳимоя кучайтирилган, тикланиш жараёни тезлаштирилган ва рақамли барқарорлик таъминланган.

Кенгаш рақамли маконни ҳимоя қилиш устувор вазифа эканини яна бир бор тасдиқлаб, аҳолини ҳар қандай шубҳали кибер фаоллик ҳақида расмий манбалар орқали хабар беришга чақирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА