Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА – БМТ доиравий конвенцияси мезбони
15:46 / 2023-06-18

Бирлашган Араб Амирликлари жорий йил охирида бўлиб ўтадиган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси – “COP28”га мезбонлик қилади. “WAM” ахборот агентлиги саҳифаларида эълон қилинган мақолада Форс кўрфази араб давлатлари БААни тўлиқ қўллаб-қувватлаши, яқинда бўлиб ўтган навбатдан ташқари вазирлар йиғилишидан сўнг иқлим ўзгаришига қарши курашда ушбу конференция жуда муҳимлиги таъкидланган. Ушбу конференция 1995 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Жорий йил иқлим ўзгариши оқибатини юмшатиш, бундай ҳолатларга мослашишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси – “СОР27” конференцияси Миср Араб Республикаси Шарм Аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган. Анжуманда 100 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбари, 197 мамлакатдан 60 мингга яқин нуфузли шахс, олим, фаол, жумладан, Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА