БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади
Бирлашган Араб Амирликларининг “Etihad Airways” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунатазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди.
“Ўзавиация” агентлигининг маълум қилишича, парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида “Airbus A320-232/251N” ва “Airbus A321-231/251N/251NX” самолётларида амалга оширилади.
Рейслар 2026 йилнинг март ойидан йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА