Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА АҚШ раҳбарлигидаги бирлашган денгиз кучларини тарк этди
18:45 / 2023-05-31

Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) Қизил денгиз ва Форс кўрфазида ҳаракат қилаётган АҚШ раҳбарлигидаги Бирлашган денгиз кучлари таркибидан чиқди, деб хабар бермоқда БАА ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида.

“БАА минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик бўйича  умумий мақсадга эришиш воситаси сифатида тинч мулоқотларга ва дипломатик воситаларга суянади. Хавфсизлик соҳасида шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз самарасини доимий баҳолаб боришимиз натижасида икки ой аввал Бирлашган денгиз кучларида иштирок этмасликка қарор қилдик”, – дея таъкидланади хабарда.

Бош қароргоҳи Баҳрайнда жойлашган Бирлашган денгиз кучларига АҚШнинг бешинчи флоти билан бир қаторда яна 34 та мамлакат  аъзо ҳисобланади. Ташкилот кемаларнинг хавфсиз қатнови ҳамда  Қизил денгиз ва Форс кўрфазида қароқчиликларга қарши  биргаликда кураш масалалари билан шуғулланади.