БАА аэропортлардаги узилиш туфайли бир дақиқада миллион доллар йўқотмоқда
АҚШ ва Эрон ўртасида давом этаётган минтақавий можаро фонида Дубай халқаро аэропорти ҳамда Абу-Дабидаги Ал Мактум халқаро аэропорти жиддий узилишларга дуч келди. Айни ҳолат БАА учун иқтисодий жиҳатдан мисли кўрилмаган салбий оқибат келтириб чиқарди. Вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда маҳаллий иқтисодиёт дақиқасига 1 миллион доллар миқдорида молиявий йўқотишга дуч келмоқда. Умумий зарар аллақачон 5 миллиард доллардан ошди.
Ушбу икки аэропорт 28 февралдан 3 мартгача бутунлай ёпилди. Натижада авиация сектори, савдо ва туризм жиддий таъсирга учради. Шу давр ичида Дубай ва Абу-Даби аэропортларида 12 300, минтақадаги йирик ҳаво бандаргоҳларида жами 21 300 рейс бекор қилинган. Бу CОVID-19 пандемиясидан кейин минтақада кузатилган энг йирик чеклов.
С.Раҳимов, ЎзА