Бағрикенг, қадриятлар устувор юртда яшаётганимдан фахрланаман
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Наманган вилоятида ҳам кўтарикни кайфиятда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Наманган вилоятида ҳам кўтарикни кайфиятда давом этмоқда.– Бу бино ҳам ишхона, ҳам сайлов участкаси сифатида менга жуда қадрдон, – дейди Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 114-сайлов участкасида овоз берган 72 ёшли меҳнат фахрийси Людмила Кан. – Бу мактабда қарийб ярим аср давомида ёш авлодга рус тили ва адабиётидан дарс берганман. Сайловчи сифатида ҳам бу ерга кўп келганман. Собиқ тузум давридаги сайловлар билан ҳозирги сайловни асло солиштириб бўлмайди. Номзоднинг кимлигини, нима иш қилишию қайси юртдан эканини ҳам билмас эдик. Бунга эҳтиёж ҳам бўлмаган. Негаки, хоҳлайсанми-йўқми, шу номзодни сайлайсан, деган иддао ҳукмрон эди. Бугун ҳар бир сайловчи кимга, нима учун овоз бераётганини яхши билади. Сайловолди тарғиботи кенг йўлга қўйилган. Мен ҳам номзодларнинг фаолияти, дастури билан танишдим, ўйладим, бир қарорга келдим. Мана, ҳозир ўша қарорим тасдиғини билдириб, ўзимга маъқул бўлган номзодга овоз бердим.
Барчамиз учун ягона Ватан – Ўзбекистонда тинч-осуда ва фарвон ҳаёт кечираётганим учун Яратганга шукроналар айтаман. Мамлакатимизда барча миллат ва элатлар учун тенг шароит ва имкониятлар яратилган. Тинчлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, қадриятлар устувор юртда яшаётганимдан фахрланаман.