Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳорнинг ҳар бир куни ғанимат
14:33 / 2015-04-07

Самарқанд вилояти фермерлари жорий йилда 91 минг 500 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 223 минг тонна пахта етиштиришни режалаштирган. Шу мақсадда вилоятда мавсумга пухта ҳозирлик кўрилган ҳолда чигит экишга киришилди.

Самарқанд вилояти фермерлари жорий йилда 91 минг 500 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 223 минг тонна пахта етиштиришни режалаштирган. Шу мақсадда вилоятда мавсумга пухта ҳозирлик кўрилган ҳолда чигит экишга киришилди.

– Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва оптимал муддатда ўтказиш учун вилоят бўйича 237 гуруҳ тузилди, – дейди Самарқанд вилояти давлат техника назорати инспекцияси бошлиғи Обид Қаландаров. – Мазкур гуруҳлар томонидан ерни экишга тайёрлаш, уруғлик чигит ва минерал ўғит етказиб бериш, механизатор ва бошқа ишчиларга зарур шароит яратиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. 1 минг 600 дан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси соз ҳолга келтирилди. Уруғлик чигитни сақлаш ва етказиб бериш учун 107 шохобча фаолияти йўлга қўйилди.

Бу йил вилоятда ғўзанинг “Омад”, “Бухоро-102”, “Порлоқ-1”, “Наманган-77” сингари эртапишар, серҳосил ва истиқболли навлари билан бир қаторда селекционер олимларимиз томонидан яратилган “С-65-65”, “Жарқўрғон”, “Зарафшон” каби янги навларни ҳам экиш кўзда тутилган.

Каттақўрғон туманидаги “Регистон Боғишамоли” фермер хўжалигида ўтказилган баҳорги агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш ва чигит экиш масалаларига бағишланган вилоят кўргазмали семинарида мавсумга тайёргарлик ишлари яна бир бор муҳокама этилди.

Туманлар ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда мутахассислар томонидан далани экишга тайёрлаш, тупроқ намлигини сақлаш, майдонни текислаш ва чигитни сифатли экиш бўйича тавсиялар берилди.

– Жорий йилда туманимизда 14,2 минг гектар майдонда эртапишар “Бухоро-102” ва “Омад” навларини экишни режалаштирганмиз, – дейди Каттақўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Зикрилло Искандаров. – Бунинг учун 153 гуруҳ ташкил этилиб, зарур техника воситалари билан таъминланди. Чигит экишни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 11 ёнилғи-мойлаш, 9 кимёвий ва маҳаллий ўғит етказиб берувчи шохобча ташкил этилди.


Семинарда иштирокчилар жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва иш унуми билан танишди, экиш сифатини кўздан кечирди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.