“Баҳор”у “Ёмғир”дан “Юлдузлар”гача
Бухоро шаҳридаги “Бухоро бриллиант силк” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонасида 270 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.
Бухоро шаҳридаги “Бухоро бриллиант силк” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонасида 270 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.Замонавий жиҳозланган корхонада “Баҳор”, “Ёмғир”, “Юлдузлар” каби ўнлаб кўринишдаги матолар ишлаб чиқарилмоқда. Экологик тоза, ҳар қандай иқлимга мос бу матоларнинг ранги ўчмайди, сув ва қуёш нурига чидамли. Шунинг учун бу маҳсулотларга истеъмол бозорида талаб юқори.
Ўтган йили корхона Эрон, Вьетнам, Туркия ва Ҳиндистон давлатларига қарийб 2,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди.