Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишга қабул қилинмаслиги тўғрими?
14:07 / 2023-07-23

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Хўш, янги ўқув йилидан бошлаб B2 сертификати мавжуд бўлмаган чет тили ўқитувчилари ишга қабул қилиниши мумкинми? 

Мазкур савол юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти қуйидагиларни маълум қилди. 

Қонунчиликда 15 та миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари) кўрсатилган. 

Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, B2 сертификати бўлмаса, чет тили ўқитувчилари мактабларга ишга қабул қилинмайди. Мазкур талаб ўтган йили амалга киритилмаган. 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб этилади. Ўз навбатида, C1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА