Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамни ўз уйимизда нишонлаймиз
12:29 / 2014-12-30

Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятидаги Меҳрибонлик уйлари собиқ тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва имконияти чекланган ёшларга Самарқанд шаҳридаги қирқ хонадонли кўп қаватли уй калитлари топширилди.


Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятидаги Меҳрибонлик уйлари собиқ тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва имконияти чекланган ёшларга Самарқанд шаҳридаги қирқ хонадонли кўп қаватли уй калитлари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун кенг имкониятлар яратилиб, давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди. Айниқса, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида ҳар йили минглаб ёшлар учун имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Ушбу ҳужжатларга асосан Самарқанд шаҳридаги тўрт қаватли умумий ётоқхона биноси тўлиқ таъмирланди, зарур шароитлар яратилиб, жиҳозланди.

– Давлатимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб, Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйида камолга етдим, – дейди Сафар Жўраев. – Тенгдошларим қатори замонавий таълим-тарбия олдим, касб-ҳунар ўргандим. Бугунги кунда ҳайдовчилик касби билан шуғулланиб, рўзғор тебратмоқдаман. Икки нафар фарзандим бор. Шу пайтга қадар ижара уйда яшаб келаётган эдик. Бугун икки хонали шинам квартирага эга бўлганимиздан қувончимиз чексиз.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.